Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:31

Бишкекда яна бомба топилди


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги сайтида портловчи модда мана шу автомобилдан топилгани айтилади.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги сайтида портловчи модда мана шу автомобилдан топилгани айтилади.

25 декабр куни тонгги соат 5лар атрофида Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси биноси олдидаги автомашинадан қўлбола портловчи мослама топилди. Ҳуқуқ -тартибот тузилмалари бу мосламанинг портлаш кучи 7-10 килограмм тротил моддасига тенг эканини билдирмоқдалар.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Раҳматилло Аҳмедов мазкур портлаш мосламаси ҳақида шундай маълумот берди:

- Олиб борилган тезкор текширув ҳаракатлари натижасида машинанинг ичида алюмин кукуни ва аммиак селитраси билан тўлдирилган газ баллони топилган. Бу газ баллонига майда арматура бўлаклари скотч билан ўралган бўлган, - деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Раҳматилло Аҳмедов.

Қирғизистон Давлат ҳавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига кўра, топилган портловчи мослама қуввати 7-10 килограм тротилга тўғри келади.

Бишкекда бомба топилди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00
Бевосита линк


Маълумотларга кўра, портловчи мослама ўрнатилган “Ленд ровер Дискавери” автомашинасининг эгаси АҚШ фуқароси бўлган.

Автомашина эгасига кўра, 24 декабр куни кечки пайт ниқобли ва қуролланган шахслар томонидан машина ўғирлаб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябр куни Бишкекдаги Спорт саройи олдида портлаш юз берган эди. Ушбу саройда 7 апрел воқеаларига бағишланган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси бошланиши олдидан рўй берган портлашда тўрт киши енгил жароҳат олган эди.

Бишкек расмийлари "портлашга Ислом жиҳоди иттифоқи ва Ўзбекистон исломий ҳаракати алоқадор", деган тахминни эълон қилган.

30 ноябрдаги портлашдан сўнг Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Кўлбой Мусаев миллий айирмачи гуруҳ томонидан Қирғизистон ҳудудида 30 дан ортиқ портлашларни режалаганлигини билдирган эди:

- Бишкекда улар томонидан 8 та, Ўшда 14 та, Ўш вилоятида 11 ҳудудда портлашлар содир этиш режалаштирилган. Биз октябр ойи аввалида бу гуруҳнинг 2 лидерини қўлга олдик. 22 ноябр куни яна 8 террорчи қўлга олинди, - деган эди Қўлбой Мусаев.

Мусаев миллий айирмачи гуруҳ деб аталаётган ташкилотнинг яна 39 нафар аъзоси қидирувга берилганлигини айтган эди.

25 декабр куни Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси олдида автомашинада топилган портловчи мослама факти бўйича Қирғизистон жиноят кодексининг 28- моддаси (жиноят қилишга тажовуз) ва 226- моддаси (терроризм) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

25 декабрдан Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари казарма ҳолатида ишлашга ўтказилди. Айни пайтда Бишкекдаги давлат аҳамиятига эга бинолар қаттиқ назорат остига олинди.

Чуй вилоятига кириш ва чиқиш йўлларида барча автомашиналар қурол, наркотик моддаларга ва портлатиш моддаларига текширилаётганлигини Чуй вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG