Линклар

Эквадор Фаластинни мустақиллигини тан олди


Эквадор Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда президент Рафаел Коррера “1967 йилги чегара ҳудудида жойлашган Фаластинни Эквадор ҳукумати эркин ва мустақил давлат сифатида расман тан олиши ҳақида”ги ҳужжатга имзо чеккани билдирилган.

Баёнотда 1967 йилда бўлиб ўтган Араб-Исроил урушигача бўлган Фаластин ҳудуди назарда тутилган.

Шу ой бошида Бразилия, Аргентина ва Уругвай Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган эди.

Исроил эса буни кескин қоралаган.
XS
SM
MD
LG