Линклар

Франция президенти Николя Саркози Россия Франциядан камида иккита ҳарбий кема сотиб олишини айтди.

Франция президенти идораси эълон қилган баёнотда билдирилишича, Россия президенти Дмитрий Медведев Николя Саркозига Россия иккита “Mistral” русумидаги ҳарбий кема сотиб олишини маълум қилган.

“Mistral” русумидаги кема ўз бортига 16 тагача вертолёт ва ўнлаб зирҳли машиналарни жойлаштириш имкониятига эга.

Саркози Россияга сотиладиган иккита “Mistral” ҳарбий кемасидан ташқари яна иккита шу турдаги кема қурилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG