Линклар

Покистоннинг Афғонистонга чегарадош шимоли-ғарбий минтақасида амалга оширилган ҳудкуш ҳужум оқибатида 40 дан ортиқ одам нобуд бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Портлашни бир аёл содир этгани тахмин қилинмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, бурқа кийган ҳужумчи Бажур вилоятининг Ҳар шаҳридаги озиқ-овқат тарқатиш марказида ўзини портлатишидан олдин одамларга қарата иккита граната отган.

Портлаш БМТнинг Озиқ-овқат дастури ва бошқа халқаро хайрия ташкилотлар ёрдамга мухтож аҳолига озиқ-овқат тарқатадиган марказда содир этилди.

Сўнгги уч йил давомида Покистонда 200 дан ортиқ ҳудкуш ҳужум амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG