Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:39

Юлия Тимошенкога янги айблов эълон қилинди


Прокурорлар Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкога янги айблов эълон қилдилар.

Тимошенко Интерфакс-Украина ахборот агентлигига “улар 120 минг АҚШ долларини ўзлаштирганлик ҳақида қўшимча айблов қўйишди”, деди.

Ундан олдин Юлиф Тимошенкога хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганлик айби эълон қилинган эди.

Агар шу айблов бўйича у айбдор деб топилса, 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога пойтахт Киевни тарк этмаслик ҳақидаги буйруқ берилган.
XS
SM
MD
LG