Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:37

Афғонистонда Германия фуқароси нобуд бўлди


Германия ҳукумати Афғонистон шимолида толиблар уюштирган ҳужум оқибатида Германия фуқароси нобуд бўлганини билдирди.

Германиянинг Тараққиёт вазирлиги маълумотига кўра, жума куни тўрт киши кетаётган машина Қашқарғонда ўққа тутилган.

Ҳужум оқибатида Германиянинг давлатга қарашли KfW тараққиёт банки маслаҳатчиси ҳалок бўлган.

У Қундуз ва Холм шаҳарлари ўртасида йўл қуриш лойиҳасини амалга оширишда координатор бўлиб ишлаган.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Афғонистонга Германиянинг 4 минг 500 ҳарбийси жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG