Линклар

logo-print
Остона шаҳар кенгаши раиси Владимир Редкокашин таниқли сиёсатчи ва олимлардан иборат ташаббус гуруҳи Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини 2020 йилгача узайтириш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганини айтди.

Унга кўра, гуруҳ ўз таклифини Марказий сайлов комиссиясида рўйхатдан ўтказган.

Остона шаҳар кенгаши раиси Редкокашин референдум 2011 йил март ойида ўтказилишини мумкинлигини айтди.

Марказий сайлов комиссияси жума куни эълон қилган баёнотида референдум ҳақидаги таклиф 27 декабр куни муҳокама этилиши билдирилган.

70 яшар Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 21 йилдан буён бошқариб келади.

Назарбоев президентликка икки марта қайта сайланган ва унинг президентлик муддати бир марта референдум орқали узайтирилган.

Нурсултон Назарбоевнинг ҳозирги президентлик муддати 2012 йилда тугайди.
XS
SM
MD
LG