Линклар

logo-print

Медведев Лукашенкони қайта президент этиб сайлангани билан табриклади


Россия президенти Димитрий Медведев Александр Лукашенкони тўртинчи муддатга Беларус президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Ғарб давлатлари Беларусда 19 декабр куни ўтказилган президентлик сайлови демократик бўлмаганини айтиб мухолифат тарафдорлари уюштирган норозилик намойиши милиция томонидан куч билан тарқатиб борилганини танқид қилган.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Медведевнинг матбуот вакили Наталия Тимакова расмий табрик Лукашенкога жўнатилганини айтган.

Жума куни Беларус сайлов комиссияси Александр Лукашенко президентлик сайловида 79,6 фоиз овоз олгани, унинг асосий рақиби сайловчиларнинг атиги 2,4 фоиз овозини олганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG