Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:15

Ассанж бир ярим миллион долларга тажримаи ҳолини ёзади


WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж бир ярим миллион доллар миқдоридаги қалам ҳақи эвазига ўз автобиографиясини ёзиш тўғрисида шартнома имзолаганини маълум қилди.

Британияда чоп этиладиган Sunday Times нашрига берган интервюсида Ассанж бу пул Швеция судида бўлиб қолиши мумкин бўлган маҳкамада ўзини ҳимоя қилишида асқотиши мумкинлигини айтган.

Швеции суди Ассанжни жинсий зўравонликда айбламоқда. Ассанж эса бошданоқ айбловларни инкор қилиб келмоқда.

Бундан ташқари Ассанжнинг сўзларига кўра, WikiLeaks сайти келгусида фаолиятни давом эттириши учун молияга муҳтож.

Ҳозир у Бриатнияда. Бу ерда уни Швецияга бериш ёки бермаслик масаласи муҳокама қилинмоқда.

WikiLeaks сайти Америка дипломатларининг юз минглаб маҳфий ёзишмаларини ошкор қилганидан сўнг эл оғзига тушган эди.
XS
SM
MD
LG