Линклар

Москвада аксилмиллатчилар намойиши бўлди


11 декабр куни Манежная майдонидаги намойиш жанжалга айланиб кетган эди.

11 декабр куни Манежная майдонидаги намойиш жанжалга айланиб кетган эди.

Москвадаги Пушкинская майдонида бугун миллатчиликка қарши намойишлар ўтказилди.

“Москва ҳамма учун!” шиори остида ўтаётган намойишни уюштириш ташаббуси ёзувчи Виктор Шендеровичдан чиқди.

У 11 декабр куни Манежная майдонида бўлган ва миллатчи гуруҳлар томонидан зўравонликка айланиб кетган намойишлардан сўнг шундай ташаббус билан чиқди ва уни қувватловчилар кўп бўлди.

Манежная майдонидаги тўпалон чоғида 60 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Пушкинская майдонида аксилмиллатчилик намойишларини қувватлаганлар ичида Россияда танилган маданият ва жамоат арбоблари бор.
XS
SM
MD
LG