Линклар

logo-print

2010 йилда Эронда 169 киши қатл қилинди


Курд фаоли Ҳабибулла Латифий эса, айтидан, халқаро босим остида ўлим жазосидан омон қолди.

Курд фаоли Ҳабибулла Латифий эса, айтидан, халқаро босим остида ўлим жазосидан омон қолди.

Эрон расмийлари ўлимга ҳукм қилинган курд фаолларидан бири Ҳабибуллоҳ Латифийга нисбатан жазо ижро этилишини тўхтатди.

Ижро якшанбага белгиланган эди.

Латифий 2008 йилда исёнчи сепаратчи гуруҳларга алоқадорликда айбланиб, осишга ҳукм қилинган.

Латифийнинг адвокати Неъмат Аҳмадийга кўра, бугун тонгда ўлим жазосидан озод қилинган курд фаолига оила-аъзолари билан учрашувга ҳам рухсат берилган.

Латифийнинг озод этилишини кўплаб халқаро ташкилот ва хориж ҳукуматлари талаб қилиб келаётган эди.

Аммо шу ҳафтада Эронда бошқа 5 киши оғир жиноятлари учун қатл қилинди.

Ўлим жазосидан иккиси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган, яна бири эса балоғатга етмаган фуқарони зўрлаган, деб топилган жиноятчиларга нисбатан амалга оширилди.

Эрон ўлим жазосига ҳукм қилиш бўйича дунёда етакчи ўринда турадиган давлатлардан биридир. Бу давлатда шу йилнинг ичида 169 кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди.
XS
SM
MD
LG