Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:08

Мисрда америкалик 8 сайёҳ ҳалокат қурбони бўлди


Асвон водийсида совет-араб дўстлигига қурилган бу тарихий девор каби обидалар хориж сайёҳларини йиллар давомида ўзига жалб қилиб келади.
Асвон водийсида совет-араб дўстлигига қурилган бу тарихий девор каби обидалар хориж сайёҳларини йиллар давомида ўзига жалб қилиб келади.
Мисрдаги автоҳалокатда АҚШдан борган 8 сайёҳ нобуд бўлди, 21 нафари жароҳатланди.

Расмий MENA агентлиги берган хабарга кўра, сайёҳлар Асвон водийсидаги машҳур Абу-Симбол қоясида жойлашган ибодатхона зиёратига бораётган эди.

Ўлганлардан 6 нафари аёллардир. Яраланганлардан 4 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Мисрда йўл ҳалокатлари кўп содир бўлади ва ҳар йили 8 мингга яқин одам йўлларда ҳаётдан кўз юмади.
XS
SM
MD
LG