Линклар

Махачқалада саккиз жанггари йўқ қилинди


Доғистон расмийлари пойтахт Махачқалада ўтказилган махсус амалиёт давомида саккиз жанггари йўқ қилингани ва олтита портловчи мослама қўлга туширилганини айтди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, хавфсизлик кучлари бир гуруҳ жанггарилар беркиниб олган квартирани штурм қилган.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги жанггарилар ўлдирилган хонадонда портлатиш учун тайёрлаб қўйилган бомбалар топилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG