Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:01

Домодедово аэропортида электр таъминоти қайта тикланди


Domodedovo Airport
Domodedovo Airport
Москвада ҳаво ҳарорати пасайиб, электр линияларида узилиш содир бўлгани боис Домодедово аэропортида 12 соат давомида электр бўлмади.

Ёмғир суви ва ҳўл қор музлагани туфайли Москвада қарийб фалаж ҳолати юзага келди.

Россия телевидениеси автомобиллар тирбанд бўлган кўчалар узунлиги 2 минг 850 километрни ташкил этганини билдирди.

Москва раҳбарияти аҳолига зарурат бўлмаса, уйдан кўчага чиқмасликни тавсия қилди.

Дарахтлар қулагани ва муз оғирлиги боис шохлар синиб тушгани оқибатида 20 киши жароҳатланди.

Бош вазир Владимир Путин Фавқулодда ҳолатлар, Транспорт ва Энергетика вазирлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, аэропорт ва кўчаларда транспорт қатновини йўлга қўйиш учун зарурий чоралар кўриш ҳақида кўрсатма берди.
XS
SM
MD
LG