Линклар

Собиқ вазирнинг матбуот вакили Инна Кисилга кўра, Юрий Луценко итини айлантириш учун кўчага чиққан пайтда 10 нафар махсус кучлар ходими томонидан қўлга олинган.

Кисил собиқ вазир Украина хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланаётганини айтди.

Прокуратура идораси Юрий Луценко ҳибсга олинганини тасдиқлаб, бу ҳақда 27 декабр куни баёнот эълон қилинишини билдирди.

Кейинроқ Юрий Луценко адвокатига қўнғироқ қилиб, собиқ президент Виктор Юшченко 2004 йилда президентликка номзод бўлган пайтда унинг заҳарлангани юзасидан олиб борилаётган текширув бўйича қўлга олинганини айтган.

Ўтган ой Украина расмийлари “Зарғалдоқ инқилоби” раҳбарларидан бири бўлган 46 ёшли собиқ Ички ишлар вазири Юрий Луценкони хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик ва давлат мулкини ўзлаштирганликда айбланган эди.
XS
SM
MD
LG