Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:45

Калининградда ўзбекистонлик экстремист ушлангани хабар қилинди


Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россиянинг Калининград вилоятида қўлга олинди.

Newsland.ru портали хабарига кўра, Ленинград туман суди Ўзбекистон фуқаросини ҳибсда сақлаш муддатини тўрт ойга узайтирган.

Тергов-суриштирув маълумотларига кўра, ушланган шахс Ўзбекистонда таъқиқлаган диний-экстремистик адабиётларни тарқатган жиноий гуруҳнинг аъзоси бўлган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қидирувда бўлганини тасдиқлаб, уни экстрадиция қилинишини сўраган.

Исми ошкор этилмаган бу шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-моддаси 1-бандининг 3-қисми, яъни жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар тайёрлаганлик ва тарқатганлик, шунингдек, 244-модда 2-бандининг 1-қисми – диний- экстремистик¸ айирмачилик¸ фундаменталистик ëки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш¸ уларга раҳбарлик қилиш¸ уларда иштирок этиш каби айбловлар қўйилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG