Линклар

Ходорковский 218 миллион тонна нефтни ўзлаштирган, деб топилди


Москва суди россиялик олигарх Михаил Ходорковскийни 218 миллион тонна нефтни ўзлаштирган, деб топганини маълум қилди.

Ҳозир ЮКОС ширкатига раҳбарлик қилган чоғларида солиқдан бўйин товлагани учун айбдор топилиб, ҳукм қилингани 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевларга прокурор 14 йиллик қамоқ жазосини сўраган.

Эндиликда икки судланувчи суд ҳукмига биноан 2017 йилга қадар қамоқда қолиши керак.

Россия Бош вазири Владимир Путин куни кеча Ходорковскийни АҚШда шарманда бўлган, дея молиячи Бернард Мадоффга қиёслаб, у қамоқ жазосини ўташи лозимлигини таъкидлаган эди.

Аммо, Путининг мухолифлари Ходорковксийни Кремлга муносиб мухолифатга бошчи бўла олиш салоҳияти учун ҳақсизликка учраётганини айтмоқдалар.

Жумладан, Ходорковскийнинг адвокати Вадим Клювган: "Бизнинг эшитаётганларимиз бу маҳкамага босим бўлгани ва суд ҳукмни қабул қилишда эркин бўлмаганида, заррача бўлсин, шубҳага ўрин қолдирмайди", деди.
XS
SM
MD
LG