Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:06

Ли Мюнг Бак яна бир бор Пхенянни огоҳлантирди


Жанубий Корея президенти агар яна бир марта провокация уюштирса, ўз давлати Шимолий Кореяга нисбатан муносиб жавоб беражагидан огоҳлантирди.

Президент Ли Мюнг Бак комунист давлат билан урушишдан чўчимаслигини айтди.

Душанба куни радио орқали мунтазам қилиб турадиган чиқишларидан навбатдагисида Ли Мюнг Бак, жумладан, Шимолий Корея хуружларига “кескин жавоб бериш шарт"лигини алоҳида таъкидлади.

Икки Корея давлатлари ўртасидаги муносабатлар Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Кореянинг Ёнпёнг оролига ҳужум қилганидан буён таранглигича қолмоқда.

Ўшанда Жанубий Кореянинг тўрт фуқароси қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG