Линклар

Марказий Россия минтақасида ёққан “муз ёмғири”дан кейин 520 та аҳоли пунктларида 10 мингдан зиёд хонадон электр токисиз қолди.

Якшанба куни мамлакатнинг бир қанча минтақаларида ҳаво ҳароратининг ўта пастлиги боис ёмғирнинг музга айланиши кузатилди.

Душанба куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шойгу матбуот анжумани бериб, аҳён-аҳёнда кузатиладиган бу аномал ҳодиса оқибатида юз берган электр токи ва транспорти фаолиятидаги узилишларга тезроқ барҳам беришга ҳаракат қилинаётганини айтди.

Якшанба куни “Домодедово”, “Внуково” ва “Шереметево” аэропортларида об-ҳаво ноқулай келгани боис 150 дан зиёд авиапарвозлар қолдирилди.

Твер, Смоленск, Владимир ва Москва вилоятларида махсус бригадалар муз ёмғири оқибатида узилган электр симларини тиклаш ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG