Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:43

Озарбайжон ва Венесуэла нефт алмашиш бўйича келишувга эришди


Озарбайжоннинг давлатга қарашли SOCAR ширкати Венесуэла билан нефт алмашиш хусусида шартнома имзолади.

Келишувга мувофиқ, Озарбайжон 2011 йилдан бошлаб Венесуэла номидан Беларусга йилига беш миллион тонна нефт етказиб беради.

Айни пайтда Венесуэла шунча миқдордаги нефтни Озарбайжон номидан АҚШга жўнатади.

Венесуэла президенти Уго Чавес октябр ойида Беларусга ташрифи чоғида ўз мамлакати 2011 – 2013 йилларда Беларусга 30 миллион тонна нефт етказиб беришини ваъда қилган эди.
XS
SM
MD
LG