Линклар

АҚШ ва Германия бошчилигида дунё жамоатчилиги Юкос нефт ширкати собиқ раҳбарлари Михаил Ходорковский ва Платон Лебедев устидан Москва суди чиқарган ҳукмини кескин танқид қилмоқда.

Оқ Уй эълон қилган баёнотда суд қарори мамлакатда қонун устиворлигини мустаҳкамлаш ҳақидаги Россия ҳукумати ваъдасига зид экани ва Москванинг Қўшма Штатлар билан алоқаларни ривожлантириш урунишига путур етказиши мумкинлиги билдирилган.

27 декабр куни Москва суди россиялик олигарх Михаил Ходорковскийни 218 миллион тонна нефтни ўзлаштирган, деб топди.

Прокурор солиқ тўламаганликда айбланиб 2003 йилда 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевга яна олти йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Улар 2017 йилгача қамоқда қолишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG