Линклар

“Росавиация” ширкати раҳбари Александр Нерадько Домодедово аэропортида вазият икки ёки уч кун ичида нормаллашишини айтди.

Нерадькога кўра, ҳозир “Домодедово” халқаро аэропортида тўхташ учун жой етишмаётгани боис самолётлар фақат учиб кетмоқда.

Айни пайтда Домодедово аэропорти матбуот котиби Елена Галанова учиб кетишни пойлаб ўтирган йўловчилар сув ва бутерброд билан таминланаётганини айтди.

Галанова аэропортдаги кафе ва дўконларда нархлар кескин кўтарилиб кетганига маъмурият таъсир эта олмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG