Линклар

ЎИҲ 2010 йилда жиддий талафот кўрди


Қароргоҳи АҚШда жойлашган SITE Intelligence гуруҳи 2010 йилда Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг 52 жанггариси ҳалок бўлганини билдирди.

Уларнинг ярмидан кўпи АҚШ ҳарбийлари уюштирган ракета ҳужуми пайтида ўлган.

24 декабр куни Shumukh al-Islam форумида эълон қилинган баёнотда Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари Афғонистон, Покистон ва Тожикистондаги тўқнашувларда иштирок этгани билдирилган.

Айни пайтда 27 декабр куни Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзоликда айбланган 12 шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон Олий судидаги манбага асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, гуруҳ раҳбарларидан бири бўлган собиқ маҳбус Шаҳобиддин Шомирзаев 13 йилга, қолган судланувчилар уч йилдан етти йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG