Линклар

Ўзбекистонда яна 12 киши "жиҳодчилик"да айбланиб қамалди


Uzbekistan - Courtroom

Uzbekistan - Courtroom

27 декабр куни Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзоликда айбланган 12 шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Расмий матбутга таяниб, 12.uz Интернет нашрининг хабар қилишича, қамалганлардан бири Тошкент вилояти, Бекобод туманида истиқомат қилган ва муқаддам диний мотивларда айблаб қамалган Шаҳобиддин Шомирзаев гуруҳга яширин тарзда етакчилик қилган.

Ўзбекистонда амнистия боис муддатидан аввал озодликка чиққан Шомирзаев, маҳаллий матбуот хабарига кўра, Россияга кетган ва у ерда Тожикистон ҳамда Озарбойжондан борган экстремистлар етакчилигидаги гуруҳга қўшилган.

Шунингдек, унинг бу гуруҳга бекободлик ҳамюртларини ҳам жалб қилганини иддао қилган суд ҳайъати Шомирзаевни 13 йилга, қолган судланувчиларни эса уч йилдан етти йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG