Линклар

Россия икки испан дипломатини чиқариб юборди


Испания Ташқи ишлар вазири Россия икки испан дипломатини чиқариб юборганини маълум қилар экан, бу иш Испания ҳукумати ҳаракатига жавобан қилганини таъкидлади.

Вазирга кўра, бу давлатдаги икки рус дипломати “ўз мақомига номуносиб фаолият билан шуғулланган”и учун бир ой олдин чиқариб юборилган эди. Одатда, бу ибора остида жосуслик фаолияти тушунилади.

Испания Ташқи ишлар вазирлиги шу билан икки давлат ўртасидаги дипломатик муаммо ҳал бўлгани ва Испания Ташқи ишлар вазири Тринидад Жименезнинг 17 январ куни Москвага сафари режаси ўзгартирилмаганини айтди.

Ўтган ҳафтада эса Буюк Британия ҳам жосусликда айбланган Россия дипломатини чиқариб юборган ва бу ҳаракатга Россия ҳам айни мазмунда жавоб берган эди.
XS
SM
MD
LG