Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:43

Бирлашмоғимиз керак!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Ассалому алайкум Озодлик радиосини тингловчи азиз юртдошлар. Сизларни янги 2011 йил билан табриклайман. Йил давомида "Эркин микрофон"га ҳар хил фикрлар билдирилди. Лекин ҳеч қандай натижа, ўзгариш йўқ, дейди тингловчиларимиздан бири. Қолган гапларни қуйида ўқинг.


“Бир тутам маошни ҳам ололмаяпмиз”


дейди Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида боғча тарбиячиси бўлиб ишлаётган, исмини ошкор этмаган аёл.

- Ойликлар мана бизда зўрға 100 мингга ҳам етмаяптида. 60-70 минг. Ҳозир пул бўлмаяптику улар. Учқўрғондаги деярли ҳамма болалар боғчалари шунақа. Ëқмаса, ишдан бўшайсан, деб туриб олишади.

Озодлик: Маошлар ўзи шунчами ëки шунча бўлса ҳам ололмаяпсизларми?

- Маошимиз жуда яхши. 100 мингдан ошиқ. Шунча ололмаймизда биз. Пластикка 50-60 минг тушириб қўяди. “Қолганини пул қилиб оласизлар”, дейди. Пул қилиб ололмаймиз биз. Бир ой ишлаб сарсон бўлганимиз қолади холос. Ўзимни айтмоқчи бўлсам, мана ишга кирганимга етти-саккиз ой бўлди. Ўзим кириб, алоҳида битта шерик топиб, группа очдим. Тайëрлов катта группа. Мактабга чиқиб кетадиганлар борку. Қуруқ хонани ўзимиз астойдил безатдик, бошқа қилдик. Мана печкаларгача ўзимиз олдик. Бизга фақат қуруқ хона берилган. Пардаларгача ўзимиз олганмиз. Шунақа қилганимизга яраша ойлигимиз яхши бўлмаяптида.

Озодлик: Болаларнинг озиқ-овқати қандай?

- Озиқ-овқат яхши. Биринчи, иккинчи овқатлар бўлади. Эрталабга нонушталари яхши. Сарëғ, ширин чой, сутларни беради. Гўштсиз овқат қилмайди. У ëғи яхши. Бир марта комиссия келди. У ҳам тасодифан келди. Ошхонадагиларни текширди. Бир ҳафтада 17 кило гўшт бўлиши керак экан. Икки ярим кило гўшт ишлатар экан. Ана шу томондан ушлади. Ушладию, пул билан тўғрилаб юборди, дейди учқўрғонлик суҳбатдош.


“Бирлашиб ҳаракат қилайлик”

дейди Сурхондарë вилоятидан қўнғироқ қилган Ўрол ака.

- Мен Ўзбекистон фуқароларининг Эркин микрофонга 2010 йилда билдирган фикрларига йил якуни бўйича ўз хулосамни айтмоқчиман.

Ассалому алайкум Озодлик радиосини тингловчи азиз юртдошлар. Сизларни янги 2011 йил билан табриклайман. Йил давомида Эркин микрофонга ҳар хил фикрлар билдирилди. Лекин ҳеч қандай натижа, ўзгариш йўқ. Бунинг учун биз нима қилишимиз керак деган савол ҳам пайдо бўлмоқда. Мен айтмоқчиманки, 2011 йилдан бошлаб ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, ҳар бир виждони соғлом кишилар биринчи галда Малоҳат Эшонқулова, Саодат Омонова сингари журналистларимиз билан, ҳуқуқ фаоллари билан биргалашиб, бир ëқадан бош чиқариб салбий иллатларга қарши кураш олиб боришмаса, ҳаëтимиз, турмушларимиз бунданда оғирлашади деб ўйлайман. Салбий иллатларнинг кучайиб бориши эса охир-оқибат Ўзбекистонда катта фожеа келтириб чиқариши мумкин. Менинг бу гапларимни ҳар бир фуқаро ўйлаб кўриб, тўғри хулоса чиқаришларини, ўз фикрларини Эркин микрофонда билдиришларини сўрайман, деб Ўрол ака, дейди сурхондарëлик Ўрол ака.


“Суд ижрочиси қарорни ижро қилмаяпти ”

дейди Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан қўнғироқ қилган Ойбохон Султонова.

- Овсинимнинг боласини катта йигитни Қўзибоев Асадулло деган болани коллеждан қайтаëтиб йўлнинг четида велосипед билан кетаëтганда бу ëқдан Зил келиб қолган, бу ëқдан Москвич келиб қолган, милицияларнинг ҳам хабари бор бу нарсадан, Зил машинага Москвич ўзини урмайди, бориб болага урган. Болани уриб кетган. Бола оғир тан жароҳати олди. 11 кун ëтди касалхонада. Кейин билсам, ҳалиги уриб кетган бола хабарлашмадиям, қарамадиям. Қайси милицияга борсак ҳам уларникини прав қилди, бизга қарамай қўйди. Уларнинг пули, дўконлари, таниш-билишлари кўп экан. Шунинг учун булар камбағал деб буларга қарамай қўйди. Кейин болани қарз-ҳавола қилиб даволатди. Жуда ҳам қийин аҳволда бўлиб қолди. Биз энди ҳозир югуриб, чопиб судга мурожаат қилдик. Суд қабул қилмайман деса ҳам жанжал билан қабул қилдирдик. Ундан кейин ҳам уч ойгача давом этиб ўша суд, биз ҳамма қоғозларни олиб келиб кўрсатганимиздан кейин иложсиз суд қилди. Суднинг раисига улар пора берганми буниси бизга қоронғи, суд уларникини тўғри деб турибди. Касалга ҳеч эътибор бермаяптида энди. Суддан кейин ижрочига ўтказди. Болани яна олти ой мобайнида даволатишимиз керак. Шунга маблағимиз йўқ. Ҳеч бўлмаса, етказилган моддий ва маънавий зарарни берса, болани даволатамиз десак, яна бизни қийнаяптида, дейди шерободлик Ойбохон Султонова.


“Қотил озодликда, бегуноҳ қамоқда”

дейди Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан қўнғироқ қилган Махсума Мақсудова.

- Мен Мақсудова Махсума. Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманиданман. 25 май куни олти-олти яримларда ўғлимни Шоҳруҳ ўртоғи бирга олиб чиқиб кетиб домда ëпиқ ҳолда ўлдирдилар. Менинг боламни домнинг ичида тўртта ўртоғи ўлдирди. Равшан Жалолов бир шапалоқ урди деди. Данғара туман суди жараëнида бу ўз исботини топмади. “Мен урган бола бошқа, қоп-қора бола эди. Мен оппоқ йигитни урганим йўқ” деди. Қаранг менинг болам саккиз ярим-тўққизда уриб ўлдирилаяпти, соат 11 да ҳозир ҳибсхонада ўтирган Равшанни олиб чиқиб, Санжарни олиб чиқиб урдираяпти. Данғара туманида шундай юзлашув бўлмади. Санжарни олиб келмади. Ҳақиқат излаб топа олмадим. Сизларга чиқишга мажбур бўлдим. Менга ҳақиқат излаб топиб берсангизлар. Менинг ўғлимни ўртоқлари ўлдирди. Жумонов ўзимнинг маҳалламдан, тўрттала ўртоғини буюртириб, домга олиб бориб, домнинг ичида ўлдирди. Экспертиза хулосаси билан терговда берилган савол-жавоблар тўғри келмайди. Экспертиза хулосасида “Бошига тўрт маротаба урган. Бўйнини биринчи умуртқа поғонасидан узиб чиқарган. 29 маротаба ўпка ва жигар қисмларига уриб эзиб ташлаган. Сонларини кўкартириб, мажақлаб ташлаган. Тан жароҳати етмаган жойи қолмаган” дейилган. Бу нарса бир шапалоқ билан рўëбга чиқадими айтингчи? (йиғлаб) Болани касалхонага олиб борган иккита бегуноҳ саккиз ойдан бери турмада азоб чекиб ўтирибди. Қотиллар маза қилиб ўйнаб юрибди. Буюртмачи ҳам ўтирибди. Буюртмачи бор. Мен фақат ҳақиқат сўрайман. Мен Ўзбекистон республикасида ҳеч қанақа ҳақиқат топа олмадим. Девонга 100дан ошиқ хат ëздим. СНБга, барча қонун палаталарига югуриб елиб, саккиз ойдан бери оëғим толди. Лекин ҳақиқат йўқ экан Ўзбекистонда, дейди фарғоналик Махсума Мақсудова.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG