Линклар

АҚШ: Афғонистон-Покистон чегарасини ёпиш имконсиз


АҚШ ҳарбийлари қўмондони Афғонистоннинг Покистон билан бўлган узун чегарасини ёпиш ва Толибон жанггариларининг чегарани яширинча кесиб, Афғонистонга ўтишини тўхтатиш амалда имконсиз экани айтди.

Афғонистон шарқидаги АҚШ қўшинлари қўмондони полковник Виет Луонг чегара хавфсизлигини тўла таъминлаш улкан ресурслар талаб қилишини айтди.

Айни пайтда Луонг бу ишни амалга оширишда аксар ҳолларда толиблар жанггариларини хавфсиз бошпана билан таъминлаётган Покистондаги қабилаларнинг ҳамкорлиги ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Полковник Луонг шунга қарамай, АҚШ қўшинлари чегарани назорат қилишга ҳаракат қилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG