Линклар

logo-print

Россия Беларус элчисига норозилик билдирди


Россия Москвадаги Беларус элчисига Александр Лукашенко Беларус президент этиб қайта сайланганидан кейин уюштирилган норозилик намойиши пайтида Россия фуқаролари ҳибсга олингани хусусида норозилик билдирди.

Россия 19 декабр кунги намойиш пайтида қўлга олинган 11 нафар ўз фуқаролари қўйиб юборилишига Беларус ҳукуматини бир неча марта чақирди.

27 декабр куни Минск шаҳар суди тергов давом этаётган пайтда россияликларни қўйиб юбормаслик ҳақида қарор чиқарди.

Халқаро ҳамжамият нодемократик деб атаётган Беларусдаги президентлик сайловидан кейин пойтахт Минскда уюштирилган норозилик намойиши пайтида мухолифатнинг юзлаб тарафдори қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG