Линклар

Қозоғистон мухолифатининг таниқли сиёсатчилари Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини умумхалқ референдуми ўтказиш орқали 2020 йилгача узайтириш ташаббусига қарши чиқдилар.

27 декабр куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маъқуллаганидан кейин ташаббус тарафдорлари 200 мингта имзо тўплашга киришдилар.

“Zholtoqsan” ҳаракати аъзоси Ҳасен Кожахмет фикрича, бундай референдум ўтказиш қонунга зиддир.

28 декабр куни Алматида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган мухолифат сиёсатчиси Жасарал Қуанишалин 2012 йилга белгиланган президентлик сайлови ўтказилишини аммо унда Назарбоев иштирок этмаслиги кераклигини айтди.

Нурсултон Назарбоев президентликка икки марта сайланган.

1995 йилда унинг президентлик муддати референдум орқали узайтирилган.

70 ёшли Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 21 йилдан буён бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG