Линклар

Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди


Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ, 28 декабр куни Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Uzmetronom Интернет нашри хабар тарқатди.

Элёр Ғаниев 2006 йилдан бери эгаллаб келган Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири лавозимига Иқтисодиёт вазири ўринбосари Галина Каримовна Саидова тайинланган.

Шу пайтгача Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган Владимир Норов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Айни пайтда Абдулазиз Комилов ҳам Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишламоқда.

Иккинчи марта Ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари мақомини сақлаб қолган.
XS
SM
MD
LG