Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг 2011 йилга мўлжалланган давлат бюжетида солиқларни тушириш ва аҳоли даромадини ошириш чоралари белгиланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати расмийларига таяниб, Anons.uz сайти берган хабарга кўра, 2011 йил давомида таълим муассасалари таъмири бюжетдан ташқари манбалар ҳисобидан таъминлашга катта эътибор қаратилади ва бу соҳага бюжетдан ажратиладиган маблағ 7,6 фоизни ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 13,1 фоиз маблағ ажратилади.

Хабарга кўра, 2011 йилда фуқароларга янги биометрик паспорт берилиши ва бу жараён катта маблағ талаб этиши муносабати билан фуқаролардан ундириладиган паспорт учун тўлов ставкаси ҳам оширилади.

Хабарда айнан қанчага оширилиши айтилмаган, бироқ, тўловлардан келадиган маблағ ҳисобига янги паспортни тайёрлаш ва тарқатишга кетадиган жараённи тўлиқ қоплаш режалангани қайд этилган.

Ўзбекистонда расман давлат бюжети миқдори айтилмайди.

Аммо, норасмий манбаларга кўра, 2009 йилда давлат бюжети йиллик кирими 10 миллиард 540 миллион, чиқими эса 10 миллиард 480 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG