Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:30

Ходорковский устидан ҳукм уч кундан бери ўқилмоқда


Москва судида уч кундирки собиқ ЮКОС ширкатининг раҳбари Михаил Ходорковский ва унинг бизнес ҳамкори Платон Лебедевлар устидан ҳукм ўқилиши давом этмоқда.

27 декабр куни судя Виктор Данилкин икки судланувчи 218 миллион тонна нефтни ўзлаштиришда айбдор, деб топилганини маълум қилган эди.

Уч кундан бери ҳукмнинг асосларини жамоатчиликка эълон қилаётган суд маҳкама чоғида берилган кўрсатмалар зиддиятли бўлгани ва ҳайъат бунга танқидий ёндошганини ҳам урғулаб ўтди.

Ҳозир биринчи маҳкама бўйича 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган судланувчиларга иккинчи судловда сўралган 14 йиллик қамоқ жазоси берилса, Ходорковский 2017 йилга қадар қамоқда қолиши мумкин.

- Мен ҳар доим шу мамлакатга ачиниб келганман. Бу мамлакатга ачинаман, тушуняпсизми? Бу ерда фақат хўжакўрсинга иш қилинади. Аслида, бош вазиримиз ҳам, президентимиз ҳам анчадан бери ҳокимият тепасида ўтирибди, лекин халққа бундан наф теккани йўқ. Адлия тизимида тартиб ўрнатилмас экан, муҳтарам президентимиз айтганидек, ҳаммаси шу аҳволда қолаверади, деди Ходорковскийнинг отаси Борис Ходорковский маҳкама ҳақида журналистларга берган интервюсида.
XS
SM
MD
LG