Линклар

Беларус Россия фуқароларини ҳибсдан озод қилди


Беларус ҳукумати 19 декабр кунги президентлик сайловидан кейин мухолифат уюштирган норозилик намойиши пайтида ҳибсга олинган 11 нафар Россия фуқаросини 29 декабр куни озод қилди.

Бу Россия ҳукумати талабига мувофиқ амалга ошди.

Беларус Ички ишлар вазирлигига асосланиб Озодлик мухбирининг хабар қилишича, улар жазонинг қанча муддатини ўтаганига қарамай, ҳибсдан қўйиб юборилган.

19 декабр куни қўлга олинган россиялик 11 фуқародан уч нафари ўн кунга, саккиз нафари 15 кунга озодликдан маҳрум қилинган ва уларнинг жазо муддатлари 4 январ куни тугаши кутилаётган эди.

Россия ҳукумати шу пайтгача ўз фуқаролари зудлик билан қўйиб юборилишини Беларусдан талаб қилиб келди.
XS
SM
MD
LG