Линклар

logo-print

2010 йил меҳнат муҳожирлари учун қийин келди

  • Озодлик

Миллионлаб ўзбек мардикорлари ҳам жаҳон миграцияси манзарасининг бир қисмидир.

Миллионлаб ўзбек мардикорлари ҳам жаҳон миграцияси манзарасининг бир қисмидир.

2010 йил иш излаб ўз уйини тарк этаëтган миллиоб муҳожирларга нисбатан муносабат кескин ўзгарган йил сифатида тарихга кирди. Бир томондан¸ иқтисодий бўҳрон¸ бошқа томондан хавфсизликка таҳдид туфайли ўз сарҳадларини муҳожирлар учун ëпишга киришган бадавлат давлатларда мусофирларнинг шундоқ ҳам тахир нони янада аччиқлашди.


Агар 2009 йил давомида глобал иқтисодий бўҳрон¸ деган ибора матбуот ва жамоатчилик тилидан тушмай келган бўлса¸ 2010 йилнинг глобал шиорини “Хорижий¸ уйингга кет!” деган талабда ифодалаш мумкин.

Асрлар давомида муҳожирлар мамлакати бўлиб келган Американинг Аризона штатида АҚШ тарихида мисли кўрилмаган қонун қабул қилинди ва унга кўра¸ полицияга ноқонуний муҳожир экани шубҳа этилган шахсларни ҳибсга олиш ва АҚШ ҳудудидан ҳайдаб чиқариш ваколати берилди.

Россияда¸ асосан Кавказ ва Марказий Осиëдан келган миллионлаб меҳнат муҳожирларини “маданийлаштириш”га қаратилган “Москваликлар кодекси” ишлаб чиқилди ва унга кўра¸ жамоат жойида кабоб пишириш ва қурбонликка қўй сўйиш тақиқланди.

Ғарбий Европанинг 2010 йилга қадар муҳожирларга нисбатан либерал муносабатда бўлиб келган Швеция¸ Дания¸ Германия каби давлатларида¸ тарихда илк бор муҳожирлар масаласида кескин баҳс юзага чиқди ва бу масалада кескин ëндашув тарафдори бўлган консерватив сиëсий гуруҳлар эътибори ошди.

Март ойида Москва метросида амалга оширилган террор ҳужуми¸ Ню Йоркнинг машҳур Таймс майдонида олди олинган бомба ҳужуми ва Столҳолмда ўндан ошиқ террор хуружининг фош этилиши¸ муҳожирлар¸ айниқса мусулмон мамлакатларидан келаëтган қочқин ва меҳнат мигрантларининг хавфсизликка асосий таҳдид сифатида кўрилишига сабаб бўлди.

Аммо Вашингтондаги Брукингс институтининг халқаро миграция бўйича таҳлилчиси Одри Сингер¸ муҳожирларга нисбатан ëндашувнинг аксар давлатларда кескинлашгани ортидаги бирламчи сабаби¸ ҳамон давом этаëтган иқтисодий инқироздир¸ деган фикрда.

- Дунë бўйлаб иқтисодий кўрсаткичларнинг ортга кетиши ҳамон давом этмоқда. Одатда¸ бундай даврларда муҳожирларга нисбатан муносабат ўзгаради. Муҳожирлар иқтисодий бўҳрондан азият чекаëтганлар ғазабига нишон бўлади. Айни пайтда¸ 21 асрга келиб ўзгарган глобал воқеликда муҳожирлар миллий хавфсизлик¸ қолаверса иқтисодий ижтимоий ва маданий хавотирлар манбаига айланмоқда¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Сингер.

БМТ қошидаги Халқаро миграция ташкилоти ҳисоб китобига қараганда¸ ҳозирда дунë бўйлаб 214 миллиондан ошиқ одам ўзга юртларда муҳожирликда яшамоқда. Агар муҳожирлик оқими ҳозирги суръатда ўзаришсиз давом этса¸ 2050 йилга бориб муҳожирлар сони 404 миллионга етиши мумкин.

Бундай тамойил¸ мутахассисларга кўра¸ бир томондан камбағал давлатлардаги меҳнатга лаëқатли аҳолининг ўзлари учун яхшироқ иқтисодий имкон излаб¸ бойроқ давлатларга келиши билан изоҳланса¸ иккинчи томондан¸ бой давлатлардаги демографик бўҳрон билан изоҳланади.

Ғарбнинг бадавлат давлатларида туғилиш даражасининг кескин пасайиб бораëтгани оқибатида¸ 2050 йилга бориб¸ улар аҳолиси ҳозиргига нисбатан 25 фоизга қисқариши ва меҳнат бозорида пайдо бўладиган катта бўшлиқни тўлдириш муҳожирларга қолиши мумкин.

Шу боис¸ Германия каби аҳолиси қариб бораëтган давлатлар¸ узоқ муддатда мамлакат тараққиëтининг муҳожирларга қарам эканини англаган ҳолда¸ уларга нисбатан рисоладагидай сиëсат ишлаб чиқишга уринмоқда.

Айни шундай демографик босим¸ Россия ҳукуматини ҳам ўз ҳудудини миллонлаган муҳожирларга ëпишдан сақлаб келмоқда. Кремлнинг эътироф этишича¸ ҳозирда мамлакатда ишлаëтган 12 миллиондан ошиқ меҳнат муҳожири¸ туғилиш кескин пастга шўнғиб бораëтган кейинги ўн йиллик давомида мамлакат иқтисодий ўсишини таъминлаган асосий омил бўлган.

Маркази Римда жойлашган Этнобарометр номли миграция ва интеграция масалалари билан шуғулланувчи халқаро таҳлил маркази директори Алесандро Сили¸ халқаро муҳожирлар оқимининг бундан сўнг фақат ўсишда давом этиши ва бунинг ортга қайтмас жараëн эканини айтади.

- Келаси йилларда иқтисоди ривожланган ва ривожланаëтган давлатларга муҳожирлар келиши ўтгандагиданда кучлироқ бир тарзда давом этаверади. Шу боис¸ ҳукуматлар ва жамоатчилик бош қотириши лозим бўлган савол¸ бу жараëнни қандай тўхтатиш ëхуд муҳожирлар сонини қандай қилиб камайтириш ҳақида бўлмаслиги лозим. Ечим изланиши керак бўлган муаммо¸ муҳожирларнинг биз билан бирга бўлишларини қандай таъминлаш лозим¸ деган мазмундадир. Биз уларга қандай ҳаëт таклиф қила оламиз¸ деган савол устида бош қотиришимиз керак¸ дейди римлик мутахассис.

Бундай мубоҳасалар давомида бугун дини¸ миллати кескин фарқланувчи муҳожирларнинг маҳаллий аҳолига ассимиляцияси эмас¸ балки улар интеграциясига кўпроқ аҳамият бериш¸ муҳожирларнинг ўзлари иккинчи ватан қилиб танлаган юртлар тили ва маданиятини ўрганиб¸ бу мамлакатларда муваффақиятга эришишига ëрдам бериш ҳақида кўп гапирилмоқда.

Айни пайтда¸ уларга нисбатан кескинроқ бўлиш¸ муҳожирларни ҳайдашу янгиларига эшикларни ëпиш ҳақидаги талаблар Россиядан то Швецияга қадар кенгроқ ëйилмоқда.

Дунë бўйлаб иқтисодий бўҳрон давом этар экан¸ таҳлилчилар¸ муҳожирларга нисбатан айнан қайси ëндашувнинг қўли баланд келиши борасида аниқ бир гап айтишга ҳам қийналмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG