Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:44

Новосибирск суди Ўзбекистон фуқаросига 100 минг рубл жарима солди


Ғарбий Сибир прокуратурасига таяниб, РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Ёқутистондаги олтин конида ишлаган ўзбекистонлик ватанига иккита олтин қуйма билан қайтаётган пайтда қўлга тушган.

“Ёқутистондаги Бодайби олтин конида пайвандчи бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси муз маъдан орасидан оғирлиги 93 грамм бўлган соф олтинни топиб олган.

У олтинни полиэтилен ва изоляция лентасига ўраб ёнида олиб юрган.

Ишдан бўшаганидан кейин у Ангрен шаҳрига учиб кетиш учун Новосибирск аэропортига келган”, дейилади хабарда.

Прокуратура маълумотига кўра, учиш олдидан аэропортда ўтказилган текширув пайтида исми ошкор қилинмаган ўзбекистонликнинг ёнидан олтин топилган.

Ўтказилган текширув натижасида металлнинг 90,26 фоизи соф олтин бўлгани аниқланган.

РФ Жиноят кодексининг 191-моддаси 1-банди, яъни, қимматбахо металлар ноқонуний айланмаси бандига мувофиқ Ўзбекистон фуқароси айбдор, деб топилган ва соф олтин давлат ҳисобига мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG