Линклар

logo-print
Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан Қорбобо ва Қорқиз ёки бошқа персонажлар кўринишида чиқиш қиладиган актёр ва актрисаларга лицензия олиш талаби қўйилди.

Бу ҳақда Фарғона.ру агентлигининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти кўрсатмасига биноан бундай актёрлар устидан назорат гуруҳлари шу кунларда байрам тадбирлари ўтаётган майдонлар, хиёбонлар, мактаб ва бошқа муассасалар, жумладан, Янги йил байрами муносабати билан шоу ўтказишни режалаган емакхоналарни кўздан кечирмоқда.

Бундан буён қонуний равишда Қорбобо ёҳуд Қорқиз бўлишни истаган кишилар “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасидан 700 минг сўмга йиллик лицензия олиши лозим.

Шу кунларда Тошкентда байрам тадбири персонажларининг бир чиқиши учун 20 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларига қадар ҳақ тўланмоқда.

Ўзбекистонда хусусий равишда концерт ўтказиш учун лицензия олиш талаби аввал ҳам бор эди.

Аммо, ижрочиликнинг бу йўналиши устидан назорат деярли кузатилмас эди.
XS
SM
MD
LG