Линклар

Покистонда шаккокка ўлим жазоси тарафдорлари намойиш қилди


Покистонда жума куни минглаб одам динни таҳқирлаганни ўлим жазосига ҳукм қилиш қисмини ўзгартиришга қарши норозилик намойишига чиқди.

Намойишлар натижасида мамлакатнинг айрим қисмларида транспорт қатнови издан чиқди, баъзи ташкилотлар иши тўхтаб қолди.

Карачи шаҳрида полиция тош ота бошлаган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди.

Исломобод, Лаҳор, Пешавор ва Кветта шаҳарларида ҳам жума намозидан сўнг намойишлар бўлди.

Намойишчилар шаккоклик қилган, деб топилганларга ўлим жазоси сақланиб қолишини талаб қилмоқда.

Аммо, мамлакатдаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш нодавлат ташкилотлари қонуннинг бу қисми кўпроқ диний озчилик вакилларига қарши, аксарият ҳолларда ноўрин қўлланишини танқид қилиб келади.

Шу вақтга қадар Покистонда шаккоклик учун ўлим жазосига ҳукм қилинганларга нисбатан жазо ижро этилмаган. Аммо, бу айблов бўйнига илинган ўнлаб одам оломон томонидан ўлдирилганига оид ҳолатлар кўплаб қайд этилган.
XS
SM
MD
LG