Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:05

Ҳусни Муборак: Террорчилар тинчликни бузолмайди


Миср президенти Ҳусни Mуборак террорчилар мамлакатдаги барқарорликни буза олмайди, деб баёнот берди.

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Мисрнинг Александрия шаҳридаги черков ёнида автомобил портлаши оқибатида 21 одам қурбон бўлган эди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам буни “ёввойчиларча содир этилган жирканч” ҳаракатлар, деб баҳолади ва уни уюштирганларни топишда Қоҳирага кўмак ваъда қилди.

Александрия шаҳрининг ҳокими эса буни Ал-Қоида уюштирган, деган баёнот билан чиқди.

Эслатамиз, 21 насронийни ҳаётдан олиб кетган портлаш диндорлар Янги йил муносабати билан ўтаган ибодат маросими тугаши биланоқ содир бўлган эди.

Маҳалиий насронийларнинг кўпчилиги бу портлаш ортида мусулмонлар турибди, деган гумонда.

Портлашдан кейин насронийлар маҳаллий масжидлардан бирига бостириб кирди ва у ерда икки диний жамоа вакиллари ўртасида ҳам тўқнашув бўлди.
XS
SM
MD
LG