Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:31

Ўзбекистонда Mercedes-Benz автобуси ишлаб чиқарилади


Германиянинг Daimler AG ва Ўзбекистоннинг Ўзавтопром акциядорлик ширкати 2011 йилнинг апрел ойида Ўзбекистонда автобус чиқарадиган конвейерни ишга солиш ниятида.

Лойиҳа умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

Регнум агентлиги хабарига кўра, шартномада янги қўшма корхона акцияларининг 51 фоизи Daimler AG га қарашли бўлган Mercedes-Benz Buses Central Asia GmbH ширкати, 49 фоизи эса Ўзавтопромга тегишли бўлиши белгиланган.

Икки ширкат ҳамкорликда сайёҳлик, шаҳарлараро ва шаҳар қатнови учун мўлжалланган Mercedes-Benz русумидаги автобус ва мини автобусларни жамлайди.

8 миллион АҚШ долларига тенг жамғарма билан иш бошлайдиган корхона йилига камида 600 дона автобусни жамлаш ва бу транспортни нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларига сотишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG