Линклар

Чилида кучли зилзила рўй берди


Ер силкиниши магнитудаси 7,1 бални ташкил қилди.

Зилзила эпицентри Тинч океанининг Чили қирғоғига яқин чуқур сув остида бўлгани айтилмоқда.

Соҳил бўйида яшовчи аҳоли цунами ҳосил бўлишидан хавотирланиб, уйларини тарк этди.

Аммо цунами хавфи борлиги эълон қилингани йўқ.

Шунингдек, ер силкиниши оқибатида зарар кўрилгани ҳақида маълумот тарқатилмади.

2010 йил февралида Чилида содир бўлган кучли зилзила оқибатида 500 дан ортиқ одам нобуд бўлган ва табиий офат катта моддий зарар етказган эди.
XS
SM
MD
LG