Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:47

АҚШ сенатори Афғонистонда доимий базалар бўлиши тарафдори


Сенаторлар Линдсей Граҳем (ч) ва Жозеф Либерман (ў)
Сенаторлар Линдсей Граҳем (ч) ва Жозеф Либерман (ў)
АҚШ Конгрессининг ҳарбий сиёсат бўйича етакчи республикачи сенатори Линдсей Греҳем Афғонистонда АҚШнинг бир нечта доимий ҳарбий ҳаво базаси бўлиши минтақа ва толибларга қарши кураш олиб бораётган Афғонистон хавфсизлик кучлари учун фойдали бўлишини айтди.

ЭнБиСи телевидениесининг "Meet the Press" кўрсатувида сўзлаган Греҳем Афғонистон яна толиблар назоратига ўтишининг олдини олиш учун АҚШ Афғонистон билан “узоқ муддатли” алоқа ўрнатиши кераклигини айтди.

Президент Барак Обама келаси йил АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқа бошлаш ва 2014 йилда хавфсизликни таъминлаш вазифасини Афғонистон кучларига топширишни режалаган.
XS
SM
MD
LG