Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:40

ЎИҲга алоқадор толиблар қўмондони йўқ қилинди


Афғонистондаги халқаро кучлар Толибон ҳаракатининг Қундуз вилояти бўйича мутасаддиси ўринбосари Баҳодир Афғонистон кучлари билан ўтказилган махсус амалиёт пайтида ўлдирилганини тасдиқлади.

Халқаро кучлар 2 январ куни эълон қилган расмий баёнотда ҳарбий амалиёт 30 декабр куни ўтказилгани билдирилган.

Ҳужжатда Баходир толиблар раҳбарлари ва жанггариларини молия ҳамда қурол-аслаҳа билан таъминлаш ила шуғуллангани билдирилган.

Халқаро кучлар баёнотида Баходир Бағлон вилоятидаги толиблар лидери ҳамда Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари билан ҳам доимий алоқада бўлгани маълум қилинган.

Ўтган ҳафта АҚШдаги SITE Intelligence гуруҳи 2010 йилда Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг 52 жанггариси ҳалок бўлгани, уларнинг ярмидан кўпи АҚШ ҳарбийлари уюштирган ракета ҳужуми пайтида ўлганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG