Линклар

logo-print
Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари ўртасидаги газ олди-сотдиси бўйича музокаралар натижа берганича йўқ.

“Қирғизгаз” бош директори Евгений Орленконинг қирғиз матбуотига айтишича, ширкат вакиллари шу ҳафта ичи музокараларни давом эттириш учун яна Тошкентга боришни режалаштирган.

Бунга қадар Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев иштирокида Бишкекда ўтган учрашувда Ўзбекистон билан 2011 йил учун келишувга эришиб бўлингани ҳақида ахборот тарқатилган эди.

“Қирғизгаз” раҳбарининг сўзларига қараганда, ҳозир гап шу келишувни имзолашда қолган.

Аммо, декабр ойи бошида маълум қилинган бу келишувнинг ҳануз имзоланмагани Тошкент райи билан боғланмоқда.
XS
SM
MD
LG