Линклар

logo-print
Осиё тараққиёт банки тахмин қилганидек, Ўзбекистонда 2010 йилда иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 8,5 фоизни ташкил қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Янги йил табригида маълум қилди.

Расмий Тошкентга кўра, йил аввалида ички ялпи маҳсулот ҳажмининг ўсиши 8,3 фоизга етиши режалаштирилган, аммо, натижалар кутилгандан яхшироқ бўлган.

Регнум агентлиги хабарига кўра, президент Каримов эълон қилган кўрсаткич Халқаро валюта жамғармаси тахминидан ҳам ошиб кетган.

Бу ташкилот 2010 йил июн ойида Ўзбекистон иқтисодий аҳволини таҳлил қилгач, йил охирига қадар ялпи ички маҳсулот ўсиши 8 фоизни ташкил қилишини башорат қилган эди.
XS
SM
MD
LG