Линклар

logo-print
Покистон президенти Осиф Али Зардорий мамлакат Бош вазири Юсуф Ризо Ғилонийга ишонч билдирди ва унинг етакчилигидаги ҳукумат коалициясини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Айни дамда Покистон Бош вазири мамлакат мухолифати билан музокаралар юритмоқда.

Ғилоний етакчилигидаги коалицияда аъзолари сони билан иккинчи ўринда турадиган Муттаҳида қавми ҳаракати ҳукумат коалициясидан чиқишини эълон қилди.

Муттаҳида Қавми ҳаракати қарори ортидан Покистонда Ғилоний бошчилигидаги ҳукумат коалицияси тарқалиши хавфи пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG