Линклар

logo-print

Шварценеггернинг губернаторлик муддати тугади


Арнольд Шварценеггер Калифорния губернатори идорасига "Hasta la vista, baby!", деб кетмоқда.

Арнольд Шварценеггер Калифорния губернатори идорасига "Hasta la vista, baby!", деб кетмоқда.

Бодибилдинг бўйича собиқ жаҳон чемпиони, Ҳолливуд юлдузи Арнольд Шварценеггер душанба куни Калифорния штати губерантори лавозимидан кетди. Унинг губернатор лавозимидаги етти йиллик фаолияти ранг-баранг ва айни пайтда иқтисоди ва аҳолиси бўйича АҚШнинг энг йирик штати бўлмиш Калифорнияда бюджет билан боғлиқ муаммолар билан эсда қоладиган бўлди.


Шварценеггернинг Калифорния гуебрнатори лавозимидаги сўнгги кунига унинг “Терминатор” фильми қаҳрамони айтган сўзлар чизги бўлиши мумкин:

"Hasta la vista, baby!" - “Кўришгунча!”, деб ўзини оловга ташлайди "Терминатор" фильми якунида Шварценеггернинг кино-қаҳрамони.

Арнольд Шварценеггер 3 январ куни ўзини оловга ташламай бўлса-да, етти йил эгаллаб келган Калифорния губернатори лавозими билан ҳайрлашди. Таҳлилчилар Шварценеггер ўзининг губернаторлигидан кўра, кинода яратган образлари билан эсда қолиши эҳтимолга яқинроқ демоқда.

Асли австриялик Шварценеггер АҚШнинг иқтисоди ва аҳолиси бўйича энг йирик штатига икки муддат губернаторлик қилди ва кетиш чоғида унинг калифорнияликлар орасидаги рейтинги атиги 23 фозни ташкил қилмоқда.

Лекин унинг губернаторлик фаолияти анча некбин бошланган эди. 2003 йилдаги сайловда Шварценеггер ўша пайтдаги демократ губернатор Грэй Дэвис устидан осонгина ғалаба қилган эди.

Республикачилар партиясидан сайланган Шварценеггер қасамёд берар экан Калифорния штати парламентидаги барча сиёсатчилар билан ҳамкорлик қилишини ваъда қилган эди. Инаугурация нутқида у рафиқаси Мария Шрайвер орқали Америкадаги энг нуфузли сиёсий оила – Кеннедилар сулоласига алоқаси борлигига ишора ўлароқ, президент Жон Кеннедининг исмини ҳам тилга олганди.

- Орангизда қонун чиқарувчилар ва камина умумий муаммоларимизга ечим топиш борасида муроса қила олмайди, дейдиганлар борлигини биламан. Лекин ўз ҳаёт тажрибамда инсонлар фавқулодда муаммоларга фақулодда ечимлар топганига гувоҳ бўлганман. Президент Кеннеди айтганидек, “Мен реал воқеъликка тик қарайдиган идеалистман.”, деган эди Шварценеггер.

Губернаторлик вазифасига киришар экан Шварценеггер иқтисоди Россия, Бразилия ёки Канаданикидан катта бўлган штат учун долзарб бўлган бюджет муаммолари билан шуғулланшини ваъда қилган эди. Бироқ Шварценггернинг етти йиллик губернаторлиги Калифорния учун 28 миллиард АҚШ долларига тенг бюджет камомади ва иқтиосдий бўҳрон билан якун топмоқда.

Шверценеггернинг губернаторлик фаолияти ҳам республикачилар, ҳам демократлар томонидан самарсиз, дея баҳоланди ва у ўз фаолияти бошида, ҳали аҳоли орасида обрўйи кучли бўлган пайтда ҳам амалга оширилиши долзарб бўлган бюджет ислоҳотларига етарли эътибор бермаганликда танқид қилиб келинади.

Лекин Шварценеггер маълум ютуқларга ҳам эришди. Масалан, унинг атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган иссиқхона газларини чеклашга оид қонунларни қабул қилиши ва Калифорния штатининг секин-аста қуёш ва шамол энергиясига ўтишини мақсад қилиб қўйгани кўпчилик томонидан олқишланди.

У шунингдек ўтган йилнинг кузида чекланган миқдорадаги марихуана, яъни нашани сақлаганлик учун жазони бекор қилиш ҳақидаги қонунни имзолаб, кўпчиликнинг ҳурматини қозонган бўлса ажабмас.

Аҳоли орасида рейтинги тушиб бораётганига қарамасдан, Шварценггер турли соҳалардаги муаммолар ечимини халқаро майдонда илгари суриш мақсадида ўз харизмаси ва юлдузлик обрўсини қўллашда давом этди. Хусусан, 2009 йилда Копнегагенда иқлим ўзгаришига бағишланган халқаро конференцияда қатнашгани ва ўтган йили президент Дмитрий Медведевнинг Россияда Селикон водийсини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Москва яқинидаги Сколково мажмуасига борганини бунга мисол қилиш мумкин.

- Россия технологияси ва ғайиротдий инновацион ғоялар калифорнияликлар билан биргаликда бу ерда мўжизаларни яратиши ва бу соҳада улакан ютуқларга етаклашига ишончим комилдир.

Шварценггер Калифорнияга ҳокмилик қилган ягона юлдуз эмас. Хусусан, ўтган йили ноябрда ўтказилган оралиқ сайловларда уни мағлуб этган Жэрри Браун бир пайтлар бир неча Ҳолливуд юлдузлари, жумладан машҳур қўшиқчи Линда Ронстадт билан дон олишиб юргани маълум. Дарвоқе, ноябрда губернатор этиб сайланган Жерри Браун 70-йиллар охири 80-йиллар бошларида бу лавозимда ишлаган.

Ёки Роналд Рейган 1967 йилда Калифорнияга губернатор этиб сайланган пайтида таниқли актёр бўлган. Губернаторлик фаолияти Рейганни кейинчалик АҚШ президентлигига олиб чиқади.

Шварценеггернинг ўзи ҳам бир кун келиб АҚШ президенлигига ўз номзодини қўйишга қизиқиш билдирган. Лекин АҚШнинг жорий конституцияси мамлакат фуқароси бўлиб туғилмаганларнинг олий давлат лавозимини эгаллашига рухсат бермайди. Қўшма Штатлардаги жорий сиёсий вазиятда эса конституциянинг бу банди ўзгартирилиши эҳтимолдан йироқ экани айтилади.

Хўш “қирқ хунарнинг эгаси” 63 яшар Шварценеггер энди нима қилади? “Los Angeles Times” газетасига берган сўнгги интервьюсида Шварценггер ктиоб ёзишдан тортиб, соғлом турмуш тарзи ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш каби соҳаларда фаолият юритиш нияти борлигини айтди.

У шунингдек Ҳолливудга қайтиш масаласини ҳам ўйлаб кўринишини таъкидлади.

Нима бўлганда ҳам Терминатор фильми қаҳрамони “Мен ҳали қайтаман!”, деганидек, губернаторлик Шварценеггер учун сўнгги кураш бўлмаган кўринади.
XS
SM
MD
LG