Линклар

Калифорнияда янги губернатор қасамёдга келтирилди


Жерри Браун 3 январ куни АҚШнинг Калифорния штати янги губернатори сифатида қасамёд қилди.

Инагурация маросимида сўзлаган Браун штатнинг бюджети ачинарли ҳолда эканини таъкидлади.

Жерри Браун таниқли киноактёр Арнолд Шварценеггернинг ўрнини эгаллади.

72 ёшли Браун Калифорниянинг энг кекса губернатори бўлди.

36 йил олдин, яъни 1975 йилда Жерри Браун 19-аср ўрталаридан бери Калифорниянинг энг ёш губернатори этиб сайланган эди.
XS
SM
MD
LG