Линклар

Германия, Колумбия, Португалия, Жанубий Африка Республикаси ва Ҳиндистон 2011 йил 1 январдан икки йил муддатга БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлди.

Кенгашга сайланадиган ўн доимий бўлмаган аъзо БМТга аъзо ҳамма давлат бажариши шарт бўлган қарорлар қабул қилишда иштирок этади.

Аммо Хафвсизлик кенгашининг фақат бешта аъзоси, яъни АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой қарорларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.

Бу йил бешинчи марта сайланган Германия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлишга уриниб келмоқда.

Айни пайтда Ҳиндистон ва Жанубий Африка Республикаси ҳам Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлишни хоҳлайди.
XS
SM
MD
LG