Линклар

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Филип Кроулей “умумжаҳон қадриятлар, жумладан, сўз ва йиғилиш эркинлигини қабул қилиш ва уни ҳимоя қилиш муҳим экани”ни таъкидлади.

- Бизнингча, сўз эркинлигини тарғиб қилиш Россия манфаатига хизмат қилади. Айтиб ўтганимиздек, Россия раҳбарлари буни очиқ эътироф қилган ва энди унга риоя қилишлари керак. Бизнингча, бундай ҳибсга олишлар нафақат Россия берган ваъдаларга, балки Россиянинг узоқ муддатли манфаатларига зиддир, - деди АҚШ Давлат департаменти расмийси.

2 январ куни таниқли сиёсатчи, Кремл танқидчиси Борис Немцов милицияга бўйсунмаганлик айби билан 15 кунга озодликдан маҳрум қилинди.

Москва шаҳар суди мухолифат лидерлари Эдуард Лимонов, Константин Косякин ва Илья Яшинни ҳам айни айблов билан беш кунга маъмурий равишда ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди.

Улар “Триумфалная” майдонида йиғилиш ўтказиш эркинлигини ҳимоя қилиш учун рухсат этилган намойиш чоғида ҳибсга олинган эдилар.
XS
SM
MD
LG