Линклар

logo-print
АҚШ ҳукумати Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг муддатини узайтириш масаласини умумхалқ референдумига қўйиш ҳаракатларини қоралади.

Бу ҳақда АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси тарқатган баёнотда, жумладан: “Қозоғистон конституциясида кафолатланган сайлов ўрнини умумхалқ референдуми билан алмаштириш Қозоғистондаги демократик жараёнларни ортга суриш бўлади”, дейилган.

Қозоғистонда тузилган ташаббус гуруҳи 2012 йилга режалаштирилган президентлик сайловини ўтказмай, унинг ўрнига президент Назарбоевни 2020 йилга қадар лавозимида қолдириш масаласида референдум ўтказишни таклиф қилган эди.

Таклиф қувватланди, деб ҳисобланиши учун бу гуруҳ 200 минг имзо йиғиши керак эди. Аммо, ҳозирга қадар 2 миллион овоз йиғиб бўлингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG